«Манчестер Юнайтед» Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси учун 50 миллион евро тўлашга тайёр

ASTANA. Кazinform – Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо учун 50 миллион евро тўлашга тайёр, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Тhе Теlegraph хабарига кўра, тилга олинган клуб бош мураббийи Эрик тен Хааг Гакпони жамоанинг асосий трансфер мақсади деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда 23 ёшли ҳужумчи ПСВ клуби ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 18 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Коди Гакпо Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бешта ўйинда учта гол уриб, ажралиб турди. Мутахассисларнинг фикрича, у «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини бекор қилган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Фото: Дмитрий Голубович, «Чемпионат»

Сўнгги хабарлар