Мамлакатда “Таза Қазақстан” экологик акцияси бошланди

Мамлакатда “Таза Қазақстан” экологик акцияси бошланди
Фото: ҚР Экология вазирлиги

ASTANA. Kazinform - 8 апрель куни мамлакат ҳудудларида ёшлар ресурс марказлари ва ёшлар ташкилотлари ташаббуси билан “Таза Қазақстан” республика экологик акцияси бошланди. Кенг кўламли экологик кампания беш ҳафта давом этади, унинг ҳар бири муайян мавзуга бағишланади, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият вазирлигига таяниб.

13 апрелга қадар давом этадиган биринчи ҳафталик “Таза өлке” деб номланади – ҳафталик давомида аҳоли пунктлари аҳолиси, ижтимоий фаоллар, ташкилот ва корхоналар ходимлари томонидан туташ ҳудудлар ва ҳовлилар тозаланади.

20 апрелгача бўлган ҳафта «Киелі мекен» деб номланади ва тарих ва маданият ёдгорликлари ҳудудини ободонлаштиришга бағишланади.

Жорий йилнинг 27 апрелига қадар «Жасыл аймақ» мавзусидаги ҳафталик дарахт кўчатларини экиш ва кўчатларни оқлашга бағишланади.

4 майгача бўлган муддат «Өнегелі ұрпақ» деб номланади ва фахрийлар ҳовлилари ва қариялар уйлари ҳудудларини тозалаш ва ободонлаштиришга бағишланади.

«Мөлдір бұлақ» деб номланган сўнгги, бешинчи ҳафтада сув омборлари атрофи – дарё ва кўллар чиқиндилардан тозаланади.

Алмати шаҳрида “Алмати – умумий уйимиз” умумшаҳар акцияси доирасида республика акцияси ўтказилади. Акция доирасида қозоғистонликларни яхши қўшни бўлишга ва ўзаро ёрдамга ўргатиш, масъулиятли хулқ-атвор ва жамиятда умумий қабул қилинган ўзаро муносабатлар меъёрларига риоя қилишга ўргатиш мақсадида хайрия ва маданий тадбирлар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар