Мамлакатда Қозоқ миллий сув хўжалиги ва ирригация университети очилади

ASTANА. Кazinform - Мазкур ОТМ Сув хўжалиги ва табиатдан фойдаланиш институти негизида ташкил этилади.

Мамлакатда Қозоқ миллий сув хўжалиги ва ирригация университети очилади
Фото: UzA

Янги университет Қозоғистонда сув танқислиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш имкониятини беради. Ҳозирги кунда муҳандис-гидравлик кадрлар фақат М.Ҳ.Дулатий номидаги Тараз вилоят университетида тайёрланади. Таълим муассасасини иккига бўлиш йўли билан Қозоқ сув хўжалиги ва ирригация миллий университети очилади.

“М.Ҳ. Дулатий номидаги Тараз университети” НАЖ ва “Қозоқ миллий сув хўжалиги ва ирригация университети” НАЖ бўлиш йўли билан қайта ташкил этилсин”, - дейилади Ҳукумат қарори лойиҳасида.

Таъкидлаш жоизки, яқин йилларда мамлакатда сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлайдиган 5 та коллеж очилади. Улар ғарб, шарқ, шимол ва марказий ҳудудларда қурилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлайди. Тараз давлат университети ва Тошкент ирригация институти ўртасида тегишли меморандум имзоланди. Эндиликда қозоғистонлик талабалар мамлакатда етишмаётган “Сув таъминотининг муҳандислик тизимлари”, “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва ундан фойдаланиш” каби мутахассисликларни ўзлаштирадилар. Бирданига иккита университет дипломини оладилар. Бу ташаббуслар малакали кадрлар тайёрлаш, табиий офатларнинг олдини олиш, сувдан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал этишга кенг йўл очади.

Сўнгги хабарлар