Маҳаллий илм-фан олдида мамлакат иқтисодиётини карбонсизлантириш вазифаси турибди - Президент

Мамлакат илм-фани олдида мамлакат иқтисодиётини карбонсизлантириш вазифаси турибди - Президент
Фото: pixabay.com

ASTANА. Кazinform - Маҳаллий  илм-фан олдида Қозоғистон иқтисодиётини карбонсизлантириш билан боғлиқ муҳим вазифа турибди. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгаш йиғилишида маълум қилди.

“Маҳаллий илм-фан олдида Қозоғистон иқтисодиётини карбонсизлантириш билан боғлиқ муҳим вазифа турибди. Кўпгина ривожланган мамлакатлар қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ лойиҳаларни фаол амалга оширмоқда. Улар, шунингдек, углеродсиз ривожланиш сари ҳаракат қилиш ва янги иқтисодий кластерларни яратиш учун зарур технологик салоҳиятга эга. Бу соҳадаги глобал тенденциялардан олдинда бўлиш учун бизга ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзимизнинг илмий ишланмалар керак.

Шу билан бирга, заминимизнинг минерал бойликлари мамлакатимиз иқтисодий юксалишининг асоси бўлиб қолаётганини унутмаслигимиз керак. Шу боис табиий ресурслар, жумладан, углеводородлар ва нодир металларни қазиб олиш соҳасида илғор технологияларни жорий этиш зарур. Янги конларни қидириш ва очиш самарадорлигига эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун геология фанини сифат жиҳатидан ривожлантириш муҳим.

Умуман олганда, барча маҳаллий илм-фаннинг салоҳияти рақобатдош устунликларимиздан самарали фойдаланишга, илм-фанни талаб қиладиган янги тармоқларни кенг ривожлантиришга қаратилиши керак”.

Сўнгги хабарлар