Мамлакат аниматорлари қозоқ тилида 20 та янги мультфильм яратдилар

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев «Қазақанимация» ижодий уюшмаси фаолияти билан танишди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Бу йил қозоқ анимациясига 55 йил тўлди. Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси қошида «Қазақанимация» ижодий уюшмаси очилиб, қозоқ мультфильмлари жонланди. Бугунги кунда «Қазақанимация» ижодий бирлашмаси танлов асосида республиканинг йирик шаҳарларидан тақдим этилган 167 та сценарий орасидан энг яхши 20 тасини танлаб олди ва 5 дақиқалик анимацион фильмлардан иборат 20 та тажриба лойиҳасини амалга ошириб бўлди.

«2022 йил миллий анимацион кино саноати учун муҳим йил бўлди. Чунки бу йил қозоқ анимацион киносига 55 йил тўлди. Анимация мутахассисларининг кўп йиллик орзуси ушалиб, Шакен бобомиз номидаги «Қазақфильм» киностудияси қошида «Қазақанимация» ижодий уюшмаси қайта ташкил этилди. 1967 йилда қозоқ мультфильмлари асосчиси, режиссёр Амен Қайдарнинг «Қалдирғочнинг думи нима учун айри?» фильмдан бошланган қозоқ анимацион кино санъати ярим асрдан ортиқ вақт давомида мамлакатимизнинг келажаги ёш авлоди учун узлуксиз хизмат қилиб келмоқда, – дейди Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев.

«Қазақанимация» ижодий уюшмаси иш бошлаганидан сўнг уч ой мобайнида жаҳоннинг анимация соҳасидаги етакчи мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ўқув дастури давомида 300 дан ортиқ талаба ва лойиҳа иштирокчилари хорижлик ва қозоғистонлик мутахассисларнинг маъруза ва амалий машғулотларида қатнашиб, касбий тажрибага эга бўлишди.

Тадбир давомида Маданият вазири анимация фахрийларини тақдирлайди. «Меҳнат фахрийси» медали билан кинорежиссёр-аниматорлар Гулмира Садиқова ва Галина Дусенко ҳамда рассом-аниматор Эрнст Бейсеитовлар тақдирланди.

Маданият вазирига «Қазақанимация» ИБ доирасида яратилган 20 та пилот лойиҳа намойиш этилди. Бундан ташқари, анимация соҳасида халқаро ҳамкасблар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Айтиш жоизки, 55 йил ичида икки юздан ортиқ маҳаллий мультфилмлар суратга олинди, ўттиздан ортиқ анимация студиялари ташкил этилди. 2018 йилда анимацион киностудиялар уюшмаси ташкил этилган бўлиб, ўз навбатида ушбу уюшма томонидан ҳам маънавий-маданий аҳамиятга молик кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шу жумладан, ҳар йили ўтказиладиган Халқаро Аmen фестивали.

Бу йил Amen фестивалида иштирок этиш учун Озарбайжон, Грузия, Испания, Қозоғистон, Хитой, Туркия, Ўзбекистон ва Франция мультипликаторларидан жами 147 та ариза келиб тушган бўлиб, улардан 55 таси саралаб олинди. Ушбу лойиҳалар маҳаллий ва хорижий анимациянинг таниқли намояндаларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинди.

Келгуси йилда қозоқ анимацион кино санъатининг отаси Амен Қайдар бир аср, яъни 100 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан «Қазақанимация» ижодий бирлашмасида Миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш давлат маркази буюртмасига асосан «Амен оғанинг ажойиб бойтераги» номли қисқа метражли мультфилм суратга олинди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар