Малида янги конституция бўйича референдум бўлиб ўтди
Маълумотларига кўра, экстремистик гуруҳлар назорати остидаги бир неча ҳудудлардан ташқари эрталаб бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкалари очилган ва 8,4 миллион Мали фуқароси таклиф этилган.
Конституция лойиҳаси бўйича овоз бериш Малида икки ҳарбий тўнтаришдан сўнг конституциявий тузумга қайтиш жараёнини кучайтиради.
«Референдум давлатни модернизация қилиш жараёнида муҳим қадам бўлади. Референдум малиликларнинг мустақиллик учун олиб борган қаҳрамонлик курашида янги саҳифа очади», – деди Малининг ўтиш даври президенти Ассими Гойта овоз бериш арафасида халқ олдида.
У барча фуқароларни овоз беришга таклиф қилди.
Малининг янги конституцияси махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган ва 1992 йилда кучга кирган асосий қонун ўрнини босади. Референдумга тақдим этилган ҳужжат 191 моддадан иборат бўлиб, давлат раҳбарининг ваколатларини сезиларли даражада кенгайтиради. Унда айтилишича, Мали президенти миллий сиёсатни белгилайди, ҳукумат раҳбари ва вазирларни тайинлайди ва уларнинг ваколатларини тўхтатади. Ҳукумат парламент олдида эмас, балки давлат раҳбари олдида жавобгар.