13:30, 04 Апрель 2024 | GMT +5
Мали тарихидаги энг иссиқ ҳарорат кузатилди
3 апрель куни Африканинг Мали мамлакатида ҳаво ҳарорати қарийиб +49° С га етди. Бу ҳақда Uzb_Meteo ёзган.

Бу Африкада апрель ойи бошлари учун мутлақ рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат ҳисобланади.
Мали тарихидаги олдинги энг иссиқ ҳарорат рекорди ҳам янгиланди. 1998 йил Малида кузатилган +48,2°С ҳарорат Мали учун миллий рекорд ҳарорат ҳисобланади.