Мальдив ороллари Исроил фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади
ASTANA. Kazinform - Мальдив ороллари Ғазо секторидаги можаро туфайли Исроил фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади. Бу ҳақда 24.kz маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Президент кенгаши Вазирлар маҳкамасининг таклифига биноан шундай қарор қабул қилди. Ҳукумат томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш ва уни назорат қилиш бўйича қуйи қўмита тузилди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги тақиқ эълон қилинганидан кейин ўз фуқароларига мамлакатга қайтишни тавсия қилди.
“Чунки улар номаълум сабабларга кўра муаммога дуч келса, уларга ёрдам беришнинг иложи бўлмайди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қатар, Миср ва АҚШ расмийлари Исроил ва Фаластин ҲАМАСни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва ўтган йил 7 октябрдаги ҳужум чоғида асирга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирган эди.