Малайзиядаги сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform - Малайзия ғарбидаги сув тошқини қурбонлари сони 15 кишига етди, 67 мингга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда BERNAMA агентлиги хабар беради.
None
None

Энг кўп қурбонлар сони аҳоли зич жойлашган Селангор штатида, энг юқори кўрсаткич эса Паханг штатида қайд этилган.

Малайзия бош вазири Исмаил Сабри Якоб сув тошқинлари оқибатида вайрон бўлган инфратузилма ва уй-жойларни тиклаш учун 100 миллион ринггит (23,6 миллион доллар) ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, у бахтсиз ҳодисадан жабрланган ҳар бир оилага минг ринггит (236 доллар) миқдорида товон пули берилишини айтди.

Маҳаллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, Малайзия ғарбида тахминан бир ҳафта давомида ёққан ёғингарчилик охирги 100 йилдаги энг кучли ёғингарчилик бўлган.


Сўнгги хабарлар