Малайзияда сув тошқинлардан 56 минг киши эвакуация қилинди

«Кўп зарар кўрган ҳудудлар яриморолнинг шарқий қирғоғида жойлашган. Келантан штатидан 17 326 киши ва Тренгану штатидан 37 792 киши сув тошқини оқибатларини бартараф этиш марказларига эвакуация қилинди», - дея хабар берди Bernama давлат ахборот агентлиги.
Расмийлар беш киши, жумладан, 15 ойлик бола ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Зарар кўрган бир қанча ҳудудлардаги дарёларда сув сатҳи хавфли даражадан ошиб кетди.
Ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув департаменти директори Аҳмад Израм Осмоннинг айтишича, унинг жамоаси Тренганудаги сув тошқини билан боғлиқ вазият ҳақида аниқ ҳисобот олиш учун ҳаводан кузатув олиб бормоқда ва Келантанда ҳам худди шундай кузатув ўтказишини айтди.
Бошқа жабрланган штатларда (Паханг, Жоҳор ва Перак) бир неча юз киши эвакуация қилинди.
Фото: bernama.com