Малайзияда самолёт йўлга қулаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

LONDON. Кazinform - Малайзиянинг марказий штати Селангор шаҳрида кичик самолёт шоссега қулаб тушди. Фожиа оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси самолётдаги саккиз киши ва икки йўл ҳаракати иштирокчисидир, дея хабар беради Кazinform The Guardian нашрига таяниб.
None
Видеодан кадр: TASS

Малайзия фуқаро авиацияси маъмуриятининг маълум қилишича, ҳалокат вақтида бортда олти йўловчи ва икки экипаж аъзоси бўлган.

Самолёт шимолий курорт Лангкави оролидан ҳавога кўтарилиб, пойтахт Куала-Лумпур ғарбидаги Султон Абдулазиз Шоҳ аэропортига йўл олган.

Маҳаллий полиция бошлиғи Муҳаммад Иқбол Иброҳимга кўра, самолёт қулаши оқибатида ерда бўлган икки киши ҳалок бўлган. «Булар машина ҳайдовчиси ва мотоциклчидир», - дейди у.

Воқеа гувоҳи, Малайзия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ аскари Муҳаммад Сяҳми Муҳаммад Ҳошимнинг айтишича, у самолётнинг «нотўғри» учаётганини кўрган.

«Кўп ўтмай, мен қаттиқ овозни эшитдим. Мен ўша жойга югурдим ва самолёт қолдиқларини кўрдим. Ёнаётган одам танасини ҳам кўрдим. Мен ҳеч нарса қила олмадим», - деди у.

Бошқа гувоҳларнинг хабар беришича, Beechcraft Model 390 самолёти Шоҳ Алам яқинидаги Элминада ерга қулаганида ёниб кетган. Портлаш овози эшитиган.

Қисқа видеода ҳалокат жойидан ёнғин ва қора тутун кўтарилаётгани, қоронғи дуд билан қопланганини кўриш мумкин. Атрофда парчалар сочилиб кетган, орқа фонда уйлар кўриниб турарди.

Полициянинг маълум қилишича, самолётнинг ҳалок бўлган йўловчилари орасида марказий Паҳанг штатида турар жой ва атроф-муҳит масалалари бўйича масъул штат депутати Жоҳари Хорун ҳам бор.

Малайзия фуқаро авиацияси маъмурияти маълумотларига кўра, самолёт экипажидан авария сигнали олинмаган. Фалокатни Ҳаво ҳодисаларини текшириш бюроси тергов қилмоқда.


Сўнгги хабарлар