Малайзияда Қозоғистон миллий санъати намуналари намойиш этилди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Living Arts Culture Festival 2023 халқаро фестивали якунланди. Еркеғали Раҳмадиев номидаги Давлат академик филармонияси матбуот хизмати унда Қозоғистон миллий санъати намуналари намойиш этилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Санъат
Фото: Еркеғали Раҳмадиев номидаги Давлат академик филармонияси матбуот хизмати

Қозоғистон миллий санъатини Еркеғали Раҳмадиев номидаги Давлат академик филармонияси артистлари, яъни “Қўрқит” этноансамблининг камера таркиби, шунингдек, яккахонлар – Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб Арайлим Раҳимқизи ва халқаро конурслар лауреати Нуржан Мейирхан тақдим этди.

Созандалар Асет Найманбаевнинг «Жас туралы терме» ва «Беу-айдай» халқ қўшиғидан тузилган композицияни ижро этишди.

Санъат
Фото: Еркеғали Раҳмадиев номидаги Давлат академик филармонияси матбуот хизмати

 

Фестивалда Қозоғистон, Малайзия, Ҳиндистон, Аргентина, Беларусь, Маврикий, Озарбайжон, Филиппин, Ўзбекистон, Шри-Ланка, Мексика, Индонезия, Нигерия, Миср каби давлатлардан жамоалар иштирок этди.

Living Arts Culture Festival жаҳон халқлари маданий меросининг ўзига хослигини очиб бериш, асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган. Фестивалнинг мақсади: бутун дунё бир оила эканлигини, уларнинг аъзолари кўп фарқларга қарамай бирга яшаши мумкинлигини тушунтириш.

Living Arts Culture Festival мусиқа ва рақс орқали маҳаллий халқларнинг анъаналарини сақлаб қолиш учун платформа бўлиб, жамоатчиликка ноёб томошадан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.

Шунингдек, Куала-Лумпурга гастрол сафари доирасида қозоғистонлик санъаткорлар Қозоғистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонасининг Республика кунига бағишланган тантанали қабул маросимида иштирок этишди.

Муаллиф: Камила Есекей

Сўнгги хабарлар