Малайзия фуқароси 19 литрли шишада iPhone олиш учун 7 йил пул йиғди

Пул йиғиш
Фото: bifoty_camper / TikTok

Малайзиялик фуқаро етти йилдан бери iPhone 14 смартфони олиш учун пул йиғиб келди. Шу вақт давомида Муҳаммад Ҳофиз Абдул 50 центлик тангаларни 19 литрли бўш шишага йиғиб келган, деб хабар беради Kazinform РБКга таяниб.

У пул йиғишни 2016 йилда бошлаган. Аввалига уларни кружкалар ва чипли қутиларда сақлади, лекин кейин уларда етарли жой қолмади.

Кейинчалик у 19 литрли бўш сув идишига йиғишга қарор қилди.

Етти йил ичида малайзиялик бўш сув идишни тўлиқ тўлдиришга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг, у қанча пул йғиш мумкинлигини ҳисоблаш учун уни кесишга қарор қилди - бунинг учун арра ва уч соатлик вақт керак бўлди.

Маълум бўлишича, шиша ичида 1100 доллар йиғилган экан.

Эркак ўз орзусини рўёбга чиқарди ва iPhone 14 сотиб олди, лекин танга йиғиш жараёни зерикарли иш эканини тан олди.

Хулоса қилиб айтганда, ихлосманд яна бундай ноодатий усулларга мурожаат қилиши даргумон эканлигини тан олди.

Сўнгги хабарлар