13:41, 08 Апрель 2023 | GMT +6
Мальтада денгиздан 400 дан ортиқ мигрант қутқариб олинди
ASTANA. Kazinform – Мальта қирғоқларида денгиздан қутқариб олинган 400 дан ортиқ муҳожир тўрт кун давомида сувда қолиб кетган, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Малта яқинидаги денгиздан қутқарилган 440 нафар ноқонуний муҳожирнинг аксарияти ҳозир Италиянинг Бриндизи портида. Улар сешанба куни халқаро сувларда қутқарув операциясини ўтказган Франциянинг «Чегара билмас шифокорлар» нодавлат ташкилоти томонидан қутқарилган.
Италияга киришга рухсат берилган 339 кишидан иборат гуруҳда 30 нафар бола ва 8 нафар аёл бор эди. Сурия, Покистон ва Бангладеш каби бир қанча давлатлардан келган муҳожирлар Ливияни тарк этиб, тўрт кун денгизда яшаган.