«Мактабга йўл»: Атирау вилоятида 15 мингга яқин ўқувчи ўқув қуроллари билан таъминланади

ATYRAU. Кazinform – Атирау вилоятида «Мактабга йўл» акцияси доирасида 15 мингга яқин ўқувчи кийим-кечак ва ўқув қуроллари билан таъминланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Атирау вилояти таълим бошқармаси бошлиғи Ерлан Сламбековнинг айтишича, 14790 нафар ўқувчи ёрдамга муҳтож.

«Жорий йилда «Мактабга йўл» акцияси доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари мактаб формаси, ўқув қуроллари билан таъминланади. Бундай оилалардаги ҳар бир болага зарур нарсалар харид қилиш учун 40 минг 567 тенге ажратилади. Маблағлар ота-оналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади», — деди Ерлан Сламбеков.

Бошқарма раҳбари ўринбосари Ўринтай Биманова ҳомийлар ва тадбиркорларга «Мактабга йўл» акциясини ўтказиш юзасидан хат йўллади.

«Биз хайриячилар ва тадбиркорларга ёрдамга муҳтож оилаларни фарзандларига ўқув қуроллари сотиб олишда қўллаб-қувватлаш мақсадида хатлар юбормоқдамиз. Шу муносабат билан ота-оналардан болаларнинг мактаб формаси ва ўқув қуроллари учун махсус ажратилган маблағни ўзлаштиришларини сўраймиз», — деди Ўринтай Биманова.

Муаллиф: Бек Мустафа

Сўнгги хабарлар