Мактабга тайёргарлик: Қозоғистонда оилаларга ёрдам сифатидаги маблағлар ой охиригача ота-оналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади

ASTANА. Кazinform – жорий йилнинг август ойи охиригача 460 мингга яқин ўқувчини мактаб формаси ва канцелярия товарлари билан таъминлаш бўйича оилаларга ёрдам кўрсатилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Ҳар йили Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йил 25 январдаги 64-сонли қарорига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар ўқувчилари 100 фоиз мактаб формаси ва канцелярия товарлари билан таъминланади. 2022 йилдан бошлаб мактаб формаси ва канцелярия товарларини сотиб олиш учун ота-оналарнинг карта ҳисоб рақамларига пул ўтказиш йўли билан моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, ушбу ёндашув ҳар бир болага ёрдам кўрсатиш учун маблағлар миқдорини тартибга солди (энг кам яшаш минимумидан, 2023 йилда — 40 567 тенге), — дейилади Таълим-маориф вазирлигининг Kazinform мухбирига берган жавобида.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда умумтаълим жамғармаси 65 миллиард тенгедан ортиқ маблағни ташкил этди. Улардан кийим-кечак, пойабзал ва канцелярия товарлари билан таъминлаш учун 18 миллиард тенге ажратилди.

«Ушбу маблағлар ҳисобидан 458 минг 299 нафар ўқувчига моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. 2023 йил 10 август ҳолатига кўра, ҳудудларда 313 минг 150 нафар бола (68,3 фоиз) қамраб олинди ва ота-оналар ҳисобидаги картага 12 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ўтказилди. Жорий йилнинг август ойи охиригача вилоятлардаги ота-оналарнинг ҳисоб рақамларига маҳаллий бюджетдан 100 фоиз маблағ ўтказиш режалаштирилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар