Мактабга бораётганда: Покистонда осма йўлда қолиб кетган одамлар қутқарилди

ISLAMABAD. Кazinform – Покистон шимоли-ғарбидаги дарада баландлиги 274 метр бўлган осма йўлида қолиб кетган барча 8 киши қутқариб олинди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
None
Фото: видеодан кадр

8 киши, жумладан, 6 бола ва 2 катта ёшдагилар мактабга кетаётган эди. Хайбер-Пахтунхва провинциясининг чекка ва тоғли ҳудудларида яшовчи кўплаб болалар мактабга осма йўл орқали боради. Арқонлардан бири узилиб, одамлар 274 метр баландликда қолиб кетган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, қутқарувчилар етиб келгунига қадар йўловчилар фуникулёрда камида тўрт соат бўлган.

photo

Сешанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:00 атрофида Хайбер-Пахтунхва провинциясидаги Аллай водийсида осма йўлда носозлик юз берди.

Аллай - денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликдаги тоғли ҳудуд. Бу ерда аҳоли пунктлари бир-биридан узоқда жойлашган. Покистон шимолидаги мазкур тоғли ҳудудда транспорт инфратузилмаси йўқ, йўллар деярли мавжуд эмас. Кўпгина ҳудудлар бир тоғдан иккинчисига ўтиш учун осма йўллардан фойдаланади.

Маҳаллий ўқитувчининг айтишича, ҳар куни 150 нафар бола шу тарзда мактабга боради. Чунки бу ҳудудда бошқа транспорт йўқ.

Ўқувчилар осма йўлда қолиб кетган водийдан мактабгача пиёда бўлган масофа икки соат. Шу сабабли, маҳаллий аҳолидан бири, механик, осма йўлни қуришга қарор қилди. Унинг ёрдамида тоққа тўрт дақиқада етиб бориш мумкин. Полиция маълумотларига кўра, механик ушбу қурилма учун провинция ҳокимиятидан рухсат олган. 22 август куни эрталаб осма йўл мактабга тўртта рейсни амалга оширди. Бешинчисида арқонлар узилиб қолган.



Сўнгги хабарлар