Мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси ғолиб чиқди

G09 тоифасида, яъни классик шахмат бўйича 9 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида қозоғистонлик Аланна Берикқизи жаҳон чемпиони бўлди. У Швейцария тизимидаги 9 ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи баҳсда Аланна мўғулистонлик асосий рақиби Целмуун Идерни мағлуб этди. Бу ёш тоифасида жами 41 нафар шахматчи чиқиш қилди. Аллана бир ярим йил ичида ўз карьерасида катта сакрашни амалга оширди. У тўртинчи тоифадан жаҳон чемпиони даражасига кўтарилди. Шу туфайли Аллана энди FIDE рейтингида G09 тоифасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Амина Қайирбекова Қозоғистон ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди. 17 ёшгача бўлганлар тоифасида у 8 ўйинда ғалаба қозонди. Қозоғистонлик ўйинчи туркиялик Зейнеп Чифтинни (7,5 очко) ортда қолдирди. Кучли учликни Туркиянинг яна бир вакили Элифназ Акат (6,5 балл) якунлади.
Нурали Нуршин (U07, 7,5 очко), Айсултан Бисалиев (U09, 7 очко) – кумуш медалларини Ризат Улан (U09, 7 очко), Алимжан Жауйнбай (U09, 7 балл), Данис Қуандиқули (U11, 6,5), Эдгар Мамедов (U13, 7), Далия Диасқизи (G11, 6,5) – бронза медалларини қўлга киритди.
Медаллар сони бўйича иккинчи умумжамоавий ўринни Туркия жамоаси (3 олтин, 2 кумуш, 2 бронза) қўлга киритган бўлса, Мўғулистон терма жамоаси учинчи ўринни (2 олтин, 3 кумуш, 1 бронза) эгаллади.