Мақтааралда тошқинни бартараф қилишга Ўзбекистондан қанча техника жалб қилинди

None
None
MAQTAARAL. Kazinform – Туркистон вилояти Мақтааралда тошқин оқибатларини бартараф қилиш учун ҚР ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 1135 нафар ходими ва 148 та техникаси жалб қилинди. Қозоғистонлик қутқарувчиларга Ўзбекистондан ҳам мадад кучлари ёрдамга келган, деб хабар беради Kazinform ФВҚ матбуот хизматига таяниб.

Айни дамда сув босиш хавфи бўлмаганлиги сабабли 12 та аҳоли пунктининг 22 768 нафар аҳолиси уйига қайтишди.

Тошқин оқибатларини бартараф қилиш учун Мақтаарал тумани Иристи овулига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кучлари: 205 нафар шахсий таркиб ходими, 38 та техника ва 85 та мотопомпа етиб келди.

Дислокация жойида қутқарувчилар учун лагерь ташкил этилди.

Жамоат тартибини сақлаш учун 14 та блокпост: Жантақсай (3), Мирзакент (3), Жанатурмис (2), Фирдавсий (2), Т.Жайлибаев, Нурлижол, Ўргебас, Азаттиқ овулларида ўрнатилди.

Қутқарувчилар сувдан тозалаш, вақтинча дамбалар қуриш ишларини олиб бормоқда, маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.










Авария-қутқарув ишларига жами 1308 одам, 220 та техника, 15 сузиш воситаси, 46 мотопомпа (ҚР ИИВ - 1135 одам, 148 та техника, 15 сузиш воситаси, 46 мотопомпа; ҚР Мудофаа вазирлигидан - 60 одам; маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан - 113 одам, 72 техника) жалб қилинган.



Авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қутқарувчилар билан бир қаторда полициячилар, ҳарбий хизматчилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари, волонтёрлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.


Сўнгги хабарлар