Максим Галкин оиласи билан Исроилда қолади

“Исроил учун оғир кунларда биз шу ердамиз ва имконият бўлса ҳам, кетиш ҳақида ўйламаганмиз. Аэропорт очиқ. Авиакомпаниялар хавф-хатар мавжуд бўлса ҳам учишни давом этмоқда, шунинг учун мамлакатдан кетиш имконияти бор. Лекин биз ҳеч қаерга кетмаймиз. Турмуш ўртоғим Алла ва фарзандларимиз билан биргаликда Исроил халқини шундай оғир дамларда қўллаб-қувватламоқчимиз. Бу катта қайғу. Биз бирдамликни сақлаб турган халқнинг бир қисми эканимиздан фахрланамиз”, – деди Максим Галкин.
Шунингдек, М.Галкин Исроилда паспорт олиш учунгина яшамаётганини ҳам айтди.
“Нега фронтга бормадинг, деб сўрайдиганлар бор. Агар мен Исроил армиясида хизмат қилсам ва Исроилни ҳимоя қилиш учун асос бўлса, кетардим. Аммо мен бошқа йўл билан ёрдам бера оламан: қон топшираман. Биз мана шундай оғир дамларда Алла билан бирга русийзабон исроилликлар учун шу мамлакатда бўлишимиз муҳим, деб ҳисоблаймиз. Биз бу ерда фақат паспорт керак бўлгани учунгина яшамаяпмиз. Мен болаларимни иброний (иврит) тили мактабига бердим. Биз уларни Америка дипломатик мактабига юбориш имконига эга эдик. Лекин мен болаларим исроилликлар каби ибронийча гапиришларини хоҳлардим. Мен ҳам тил ўрганяпман”, – дея қўшимча қилди Максим Галкин.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, мамлакат уруш ҳолатига ўтганидан сўнг бир қатор давлатлар ўз фуқароларни Исроилдан эвакуация қилишни бошлади.
Муаллиф: Арайлим Мурат