Макрон хорижда ҳам танқидга учради

None
ASTANА. Каzinform – Франция президенти хорижда пенсия ислоҳоти бўйича танқидга учради. Нидерландияда қонун лойиҳасига қарши бўлган фуқаролар Макроннинг нутқини тўхтатиб қўйишди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Франция президенти ҳатто ўз мамлакатидан ташқарида ҳам пенсия ислоҳоти танқидидан қочиб қутула олмади. Нидерландияда Эммануэл Макроннинг нутқи пенсия ислоҳотига қарши чиққанлар томонидан тўхтатилди.

Вазият назорат остига олингандан сўнг, Макрон ислоҳот Франциянинг мустақил давлат сифатида келажаги учун энг муҳим элементлардан бири эканлигини эълон қилди.

«Бу жуда муҳим, акс ҳолда биз ўз суверенитетимиз ва ўз қарорларимизни қабул қилиш имкониятини йўқотамиз. Биз 2050 йилга келиб углерод газидан холис давлатга айланамиз, лекин Хитой ва Америка технологияларидан фойдаланамиз. Бу биз учун таҳдид ва зарба. Чунки бундай ҳолат иш ўринларини бузади ва биз ўзимиз қарор қабул қила олмайдиган ҳолатга келамиз», — деди Франция раҳбари.

Макрон бир неча бор АҚШ ва Хитойдан «стратегик автономия» яратишни таклиф қилган. Шу билан бирга, Франция президенти коронавирусдан кейин Пекинга биринчи ташрифи чоғида иқтисодий алоқалар сезиларли даражада мустаҳкамланганини маълум қилди. Эммануэл Макронга бир қанча шартномалар имзолаган йирик Франция компаниялари вакиллари ҳамроҳлик қилди.

Фото: Christophe Petit Tesson, Pool via AP

Сўнгги хабарлар
telegram