Маккада кучли бўрон келиб, бир қанча ҳудудларга зарар етди

AR-RIYAD. Кazinform – Саудия Арабистонида кучли шамол эсиб, момақалдироқ бўлди, деб хабар беради Кazinform The Gulf Newsга таяниб.
None
Фото: X.com/@SaudiNews50

Ноқулай об-ҳаводан Макка ва Жидда шаҳарлари ҳамда бир қатор бошқа ҳудудлар зарар кўрди. Шамол шунчалик кучли эдики, ҳатто оғир нарсаларни ҳам учириб кетди. Кучли шамол Умра зиёратчиларининг Маккага ҳаракатланишига таҳдид солмоқда. Айрим видеоларда Жидда шимоли-шарқидаги Асфан-роудда шамол ва ёмғир туфайли электр устунлари қулаганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Жидда шаҳрида бўрон бўлиб, осмонни чанг қоплагани хабар қилинганди. Умра зиёратчилари ёмғир остида намозларини давом эттирдилар. Сешанба куни эрталаб Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази мамлакатдаги кейинги 24 соатлик об-ҳаво шароитини тавсифловчи огоҳлантириш эълон қилди. Огоҳлантиришга кўра, Мадина, Макка, Асир, Жазан ва Ал-Баҳа каби ҳудудларда бўрон билан бирга момақалдироқ бўлиши мумкин.

Нажрон ва Табук вилоятларида бўронлар кутилмоқда. Ҳафр ал-Батин, Ал-Саман ва Рафҳда ҳаво ҳарорати 47°C гача кўтарилган бўлса, Ал-Судда атиги 14°C бўлган, намлик даражаси эса 95% га етган.

Сўнгги хабарлар