Макка аҳолиси хавфсиз жойларга яшириниши ҳақида ҳақида огоҳлантирилди
ASTANА. Кazinform — Саудия Арабистони Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳужумлари туфайли Макка, Жидда, Тоиф, Янбу ва Табук шаҳарлари хавф остида қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Кейинчалик расмийлар таҳдид пасайганини эълон қилишди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Аnadolu агентлигига таяниб.
Саудия Арабистони Фуқаролик мудофааси бош бошқармаси Макка, Жидда, Тоиф, Янбу ва Табук шаҳарлари хавф остида қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Аҳолига хавфсизлик чораларини кўриш, фуқаролик мудофааси хизматларининг кўрсатмаларига амал қилиш, гавжум жойлардан қочиш ва фотосурат ва видеога олмаслик тавсия қилинди.
Кейинчалик Саудия Арабистони Фуқаролик мудофааси бош бошқармаси таҳдид пасайганини эълон қилди.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Яқин Шарқдаги АҚШ элчихоналари хусийларнинг Саудия Арабистонидаги объектларга ҳужумларидан сўнг Америка фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирган эди.
АҚШнинг Баҳрайн, Исроил, Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхоналари хавфсизлик ҳолати жиддийлигича қолаётганини хабар қилишди.
— Ҳарбий можаро тез суръатларда авж олиши мумкин, — дейилади АҚШ дипломатик ваколатхонаси баёнотида.
АҚШ фуқаролари шунингдек, парвозларнинг бекор қилиниши, ҳаво майдонларининг ёпилиши ва транспортда узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.