Маҳмуд Аббос ва Энтони Блинкен Рамаллоҳда Ғазодаги вазият юзасидан музокара ўтказди

Аббос ва Блинкен
Фото: report.az

Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенни Ғарбий соҳилда жойлашган Рамаллоҳ шаҳридаги қароргоҳида қабул қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Alekhbariya.netга таяниб.

Музокаралар Ғазо секторидаги вазият ва Ғарбий Соҳилдаги вазиятнинг ёмонлашувига қаратилган.

АҚШ Давлат котиби Исроил раҳбарияти билан ўтказган қатор учрашувларидан сўнг Рамаллоҳга етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Блинкен расмий ташриф билан Яқин Шарқ пойтахтларига ташриф буюрмоқда.

Аввалроқ Блинкен Туркия, Греция, БАА, Иордания, Қатар, Саудия Арабистони ва Исроилга ташриф буюрган. Давлат котиби Яқин Шарққа сафари доирасида Фаластин ва Мисрга ҳам бориш ниятида.

Сўнгги хабарлар
telegram