Маҳаллий сут ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қандай омиллар тўсқинлик қилади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда йилига 2,7 миллион тонна сут ишлаб чиқарилади. Ушбу соҳанинг бугунги ҳолати ҳақида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров батафсил маълумот берди.

“Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашнинг асосий йўналишлари сут, гўшт, тери ва жунни қайта ишлашдир. Алоҳида гапирадиган бўлсак, мамлакатимизда йилига 2,7 миллион тонна сут ишлаб чиқарилиб, бугунги кунда 180 та корхона ишлаб турибди. Ўтган йили сут маҳсулотларининг умумий ҳажми 584,8 млрд тенгени ташкил этди. Бугунги кунда сут маҳсулотлари ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллар хом ашёнинг етарли эмаслиги ва уларнинг юқори нархидир. Бу тайёр маҳсулот таннархи ва маҳаллий маҳсулотларнинг импорт билан рақобатлаша олишига бевосита таъсир қилади”, — деди Аидарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, вазир сут ва сут маҳсулотлари соҳасида амалга оширилаётган бир қатор лойиҳаларни ҳам айтиб ўтди.
“Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибасига асосланган импорт ўрнини босиш ва маҳаллий сут маҳсулотлари қувватини ошириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши 115 та йирик товар сут фермаларини ташкил этиш, маҳаллий сут корхоналарини сифатли хомашё билан таъминлаш, сут хомашёси етишмаслиги масаласини ҳал этиш имконини беради”, - дейди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу