Маҳаллий электромобиллар биринчи бўлиб жамбиллик полициячиларга топширилди

Электромобиль
Фото: polisia.kz

Жамбил полициячилари биринчи бўлиб Қозоғистонда йиғилган электромобилларни олишди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Polisia.kzга таяниб хабар беради.

“Йил бошидан буён Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимлик кўмагида вилоят ички ишлар органларига 59 та хизмат автомобиллари берилди. Улар орасида республикада илк бор 25 дона мамлакатда йиғилган, замонавий талабларга жавоб берадиган, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган электромобиллар олинди.

Ички ишлар ходимларига берилган автомобиллар замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Овоз кучайтиргич қурилмаси ва рация мавжуд. Марказдан GPS тизими ёрдамида транспорт воситаларининг йўналиши назорат қилинади”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар