Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бўйича 60 киши ҳибсга олинди

Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бўйича 60 киши ҳибсга олинди
Фото: ижтимоий тармоқлардан

Махачқалъа халқаро аэропорти тартибсизликлардан сўнг ўз фаолиятини тиклади. Аэропортга етказилган зарар бир неча миллион рублга баҳоланмоқда. Ускуналар ва инфратузилма шикастланган, камералар ва панжаралар синган. Охирги маълумотларга кўра, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган, жумладан, полиция ходимлари, 60 нафар тартибсизлик иштирокчиси қўлга олинган, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Терговчилар тартибсизликларда иштирок этганларнинг яшаш жойларида тинтув ўтказмоқда. Оммавий тартибсизликлар бўйича жиноий иш бўйича кейинги тергов ишлари Тергов қўмитасининг бош тергов бошқармасига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Махачқалъа аэропортида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда Тель-Авивдан мунтазам рейс келиши муносабати билан оммавий тартибсизликлар юз берган эди. Бир неча юз киши аэропорт биносига ва аэродромга кириб, кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан мажбуран чиқариб юборилган. Доғистон расмийлари ва диний етакчилар воқеани қоралаб, уни провокация билан боғладилар.

Сўнгги хабарлар