22:18, 16 Июнь 2023 | GMT +5
Мағжан Шамшадин Qazagstan Barysy Grand Slam турнири чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Мағжан Шамшадин Астана шаҳрида ўтказилаётган Qazagstan Barysy Grand Slam турнирида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик дзюдочи 60 килограмм вазн тоифасида жаҳон рейтингида 15-ўринни эгаллаб турган Франция вакили Седрик Револ билан татамига чиқди.
Мусобақа шу қадар шиддатли кечдики, рақиблар асосий вақтда бир-бирини енга олмади. Қўшимча вақтнинг ўзи 7 ярим дақиқадан кўпроқ вақтни ташкил этди. Якунида қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонди.
Шу тариқа Мағжан Шамшадин спорт фаолиятида катта муваффақиятга эришди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ