Магнус Карлсен Самарқандда жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилади

Магнус Карлсен Самарқандда жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилади
Фото: chess.com

Магнус Карлсен, Нодирбек Абдусатторов ва Левон Аронян каби жаҳонга машҳур шахматчилар Ўзбекистонда 25 декабрь куни старт оладиган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабарига кўра, жаҳон рейтингида етакчилик қилаётган норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишини тасдиқлади.

У Ўзбекистонда чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.

Иштирокчиларнинг аниқ рўйхати 11 декабрь куни эълон қилинади.

Ҳозирда М. Карлсендан ташқари ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Винсент Кеймер (Германия), Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша), Ю Янъи (Хитой), Максим Вашье-Лаграв (Франция) ва Левон Арониан (АҚШ) рўйхатдан ўтган.

Аёллар ўртасидаги баҳсда Александра Костенюк (Швейцария), Александра Горячкина (Россия), Цзюй Вэньцзюнь (Хитой), Тань Чжуньи (Хитой), Хампи Конеру (Ҳиндистон), шунингдек, қозоғистонлик гроссмейстер Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон) иштирок этиши тасдиқланди.

Турнирнинг тантанали очилиш маросими 25 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади.

Жумладан, очиқ турнир учун 700 000 АҚШ доллари, аёллар ўртасидаги турнир учун эса 300 000 АҚШ доллари ажратилган.

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар