Мағлубиятсиз қозоғистонлик спортчи Тошкентда ўзбекистонлик боксчини нокаутга учратди

None
Фото: Sports.kz
TASHKENT. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Самат Жетибаев (5:0, 3 КО) профессионал фаолиятидаги олтинчи жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Жетибаев Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида 35 ёшли ўзбекистонлик спортчи Шаҳриёр Исоқов (4-2, 4 КО) билан учрашди. Енгил вазн тоифасидаги жанг саккиз раундга мўлжалланган, бироқ рақиб жангни давом эттиришдан бош тортгани учун бешинчи раундда қозоғистонлик боксчи техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Самат Жетибаев қаторасига олтинчи жангида ғалаба қозонди ва профессионаллар сафида мағлубиятсиз қолмоқда. Шаҳриёр Исоқов учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

Сўнгги хабарлар
telegram