Мағлубиятга учрамаган «Қозоқ жангчиси» WBC унвони учун жанг қилади

ASTANA. Kazinform – Мағлубиятга учрамаган енгил вазн тоифасидаги «Қозоқ жангчиси» номи билан танилган Елшат Ниғметолла (17-0-1, 5 КО) ким билан, қачон ва қаерда жанг ўтказиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

BoxRec.com порталининг хабар беришича, Ниғметолла рингга 16 декабр куни Қозоғистон пойтахтидаги «Барис Арена»да чиқади. 28 ёшли қозоғистонлик спортчи «Ягуар» номи билан машҳур филиппинлик боксчи Ельц Розия (17-9-1, 9 КО) билан жанг қилади. Ўн раундга мўлжалланган жангда енгил вазн тоифасида WBC International Silver камари учун кураш олиб боради.

Бу йил Ниғметолла икки йилдан ортиқроқ вақтдан сўнг рингга қайтди — у 12 март куни Дубайда (БАА) бўлиб ўтган бокс мусобақасида жанг ўтказди ва якдил қарор билан филиппинлик Жастин Дарапни (10-2, 6 КО) мағлуб этди.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар