Мағлубиятга учрамаган қозоғистонлик боксчи WBО чемпионлиги учун курашади

NUR-SULTAN. Kazinform - Профессионал боксда бирор марта мағлуб бўлмаган қозоғистонлик боксчи Мейрим Нурсултанов (15-0, 8 КО) навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

BoхRеc.cоm хабарига кўра, М. Нурсултанов 2022 йил 15 январ куни Aқтау шаҳрида россиялик Aндрей Сироткин (19-1-1, 7 КО) билан рингга чиқади. Улар ўрта вазн тоифасида WBО International чемпиони унвони учун жанг қилишади.

Мейрим аввалги жангини 6 ноябр куни Aқтауда ўтказган ва у ҳакамлар хулосасига кўра , бир овоздан беларусьлик Дмитрий Aтроховни (16-12, 7 КО) мағлуб этганди. Сироткин 17 апрел куни Болтонда (Aнглия) жанг ўтказди ва WBО European чемпиони унвони учун жангда маҳаллий боксчи Дэнни Дигнэм (13-0-1, 7 КО) билан дуранг натижа қайд этди.

Фото: instagram.cоm/meiirim.nu

Сўнгги хабарлар