Мадриднинг «Реал» жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди

Испания клуби финалда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси билан куч синашди.
Мадридликлар 13-дақиқада ҳисобни очишди. Карим Бенземанинг узатмасидан Винисиус аъло даражада фойдаланди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Федерико Вальверде ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 26-дақиқада саудиялик Мусса Марега жавоб голини киритди.
Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Винисиусдан узатмани қабул қилиб олган Карим Бензема алоҳида ажралиб турди. 58-дақиқада Федерико Вальверде яна мерганлигини кўрсатди. Гарчи 63-дақиқада Лусиано Вьетто ҳисобни қисқартирган бўлса-да, орадан олти дақиқа ўтиб Винисиус дубл муаллифига айланди. 79-дақиқада «Ал-Ҳилол» клубидан Лучано Вьетто ўйиндаги нуқтани қўйди.
Шу тариқа 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ғолибига айланди.
Бу Мадрид клубининг турли мусобақалардаги 100-кубоги бўлди. Бу кўрсаткич бўйича «Реал» каталониялик «Барселона»ни ортда қолдирди (98 та ғалаба, 76 та миллий чемпионат, 22 та халқаро мусобақа).
Фото - Сhampionat.com
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ