Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида кўрсаткичлар яхшиланди – ҚР Миллий банки

NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори Рустем Оразалин йил бошидан буён корхоналарда ўтказилган мониторинг натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform.
None
None

«Сўровда 3334 та корхона иштирок этган бўлса, шундан 1576 таси йирик ва ўрта корхоналардир. Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, реал секторда иқтисодий фаолликнинг ижобий динамикаси давом этмоқда, бунинг асосида тайёр маҳсулотга бўлган талабнинг ортиши ва нархларнинг ўсиши ётади», — деди Рустем Оразалин.

Яъни, жорий йилнинг биринчи чорагида тайёр маҳсулотга бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Диффузия индекси 52 дан 53,1 гача кўтарилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида яхшиланиш кузатилмоқда.

Департамент директори тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатида нархлар ошганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар