Ма-он тўфони жанубий Хитойнинг Гуандун провинциясига етиб келди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Ма-он» тўфони шимоли-ғарбий йўналишда 25 км/соат тезликда ҳаракатланишда давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform Синьхуа ахборот агентлигига таяниб.
None
None

Гуандун провинцияси метеорология хизмати маълумотларига кўра, жорий йилда тўққизинчи «Ма-он» тўфони шамол тезлиги 118,8 км/соатгача бўлган Гуандун провинсиясидаги (Жанубий Хитой) Маоминг шаҳри қирғоқларига етиб келди.

«Ма-он» тўфони шимоли-ғарбий йўналишда тахминан 25 км/соат тезликда ҳаракатланишда давом этади, Маомин шаҳри ҳудуди орқали ўтади ва куннинг иккинчи ярмида Гуанси-Чжуан автоном вилоятига етиб боради, аста-секин кучини йўқотади.

Аввалроқ Хитойда аномал иссиқлик давом этаётгани, расмийлар об-ҳаво хавфининг «қизил» даражасини яна бир бор узайтиргани хабар қилинганди. Янцзининг ўрта ва қуйи оқимидаги ҳудудларда ой давомида ҳарорат кундузи 40 даражага этади.


Фото: Синьхуа

Сўнгги хабарлар