Маҳмуд Сабирхан жаҳон чемпионини мағлуб этиб, финал босқичига йўлланма олди

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform – Маҳмуд Сабирхан Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ярим финалда қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпиони кубалик Йосвани Вейтия билан жанг қилди.

Биринчи раундда барча беш ҳакам қозоғистонлик боксчини рақибидан устин келди деб баҳолади. Иккинчи раундда эса уни тўртта ҳакам ғолиб деб топди. Якуний ҳисоб 5:0.

Эслатиб ўтамиз, бугун беш нафар қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионати финал босқичи учун кураш олиб боради.

Қозоғистон терма жамоасидан Санжар Ташкенбай жаҳон чемпионати финалига чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram