Мўғулистондаги Grand Slam мусобақасида иштирок этадиган дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди
Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, машҳур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркиби аниқланди.
Улан-Батордаги мусобақада Қозоғистондан 17 нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Эркаклар:
1. Нурқанат Серикбаев (-60кг)
2. Шерзод Давлатов (-60кг)
3. Ғумар Қирғизбаев (-66кг)
4. Ғусман Қирғизбаев (-66кг)
5. Данияр Шамшаев (-73 кг)
6. Жансай Смағулов (-73 кг)
7. Руслан Мусаев (-81 кг)
8. Абилайхан Жубаназар (-81 кг)
9. Ермахан Ануарбеков (-90 кг)
10. Аян Байғази (-90 кг)
11. Нурлихан Шархан (-100 кг)
12. Бекзат Шағатаев (-100кг)
13. Адил Оразбаев (+100 кг)
14. Нурсултан Қаблан (+100кг).
Аёллар:
1. Ғалия Тинбаева (-48 кг)
2. Аруна Жангелдина (-78 кг)
3. Камила Берлиқаш (+78 кг).
Мазкур мусобақада 45 давлатдан 350 нафар дзюдочи иштирок этиши режалаштирилган.
Мусобақа якунида IJF қоидаларига кўра, ғолиб ва иккинчи ўрин эгалари жаҳон ва олимпия рейтинг очколарига эга бўладилар.
Жумладан, чемпионларга - 1000, кумуш медал соҳибларига - 700, 3-ўрин эгаларига 500 очко берилади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ