Мўғулистонда сентябр ойида инфляция 13,8 фоизга ўсди

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йил сентябр ойида Мўғулистонда инфляция ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,8 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

«Мамлакатда инфляциянинг ўсиши импорт қилинадиган товарлар нархларининг 55,5 фоизга, уй-жой хизматлари, сув, электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи турлари 12 фоизга, дори-дармон ва тиббий хизматлар нархларининг 20,3 фоизга ошгани билан боғлиқ», - дейилади расмий хабарда.

Айни пайтда таҳлилчилар инфляциянинг тез суръатлар билан ўсишига мўғулистон тугрикининг АҚШ долларига нисбатан заифлашиши асосий сабаб бўлганини таъкидламоқда.

Сўнгги хабарлар