Мўғулистонда президент сайлови кампанияси бошланди
24 май куни мамлакат Бош сайлов комиссияси (МСК) президентликка номзодлар У.Хүрэлсух (Мўғулистон Халқ партияси), С.Эрдене (Демократик партия) ва Д.Энхбатга (электорат коалицияси) сертификатлар топширди. Шундай қилиб, сайловга 16 кун қолганда сайловолди ташвиқоти бошланди.
Мўғулистон «Президент сайлови тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти 15 кун давом этади, шу вақт ичида сиёсий партиялар ва номзодлар қуйидаги шаклда сайловолди ташвиқоти олиб боради:
- тарғибот бўйича босма материаллар сайловчилар ўртасида оммавий тарқатилади;
- телевидение ва радиода ташвиқот ишлари олиб борилади;
- Сайловолди ташвиқотида ижтимоий тармоқлардан фойдаланилади;
- кўчаларда ва майдонларда ташвиқот плакатларини жойлаштирилади;
- шунингдек, Сайлов штаби иш олиб боради.