Мўғулистонда коронавирусга чалинганлар бўйича антирекорд қайд этилди

NUR-SULTAN. Kazinform- Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб, жаҳондаги коронавирусга оид вазияни кўриб чиқди.
None
None

Сан -Маринода ўтказилган эмлаш натижаларига кўра, «Спутник V» нинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил қилган. Сан -Марино коронавирусни енгган ва чекловларни олиб ташлаган биринчи Европа давлати бўлиб, «Спутник V» вакцинасини миллий портфелига киритди. Мамлакатнинг катта ёшли аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи Россия препарати билан эмланган.

Олимлар коронавирус мутациялари тезлиги ошгани ҳақида хабар беришди. Тадқиқот мақоласи «Genome Biology and Evolition» илмий журналида чоп этилган. Янги тадқиқотлар COVID-19 тарқалиш тезлигини баҳолашга, шунингдек, вакциналар таъсирининг олдини олиш учун патогенлар қандай механизмдан фойдаланилишини тушунишга ёрдам беради.

Мўғулистонда коронавирус билан касалланганлар сонининг кунлик кўпайиши бўйича рекорд қайд этилди - 3,805 ҳолат. ЖССТ маълумотларига кўра, август ойи охирида дунёда коронавирус тарқалиши уч ойлик юқори даражага етди, Жануби-Шарқий Осиёда эса пандемия ҳолатлари рекорд даражага етди.


Сўнгги хабарлар