Мўғулистон қозоқларининг IV кичик қурултойи бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – Мўғулистон қозоқларининг «Мўғулистон қозоқлари: дўстлик ва ҳамкорлик йўлида» мавзусида IV кичик қурултойи бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform «Ватандошлар жамғармаси» жамиятига таяниб.

Жорий йил 4-8 июль кунлари Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Ватандошлар жамғармаси» жамияти ташаббуси билан Қозоғистоннинг Мўғулистондаги элчихонаси кўмагида Улан-Батир, Қобда, Баян-Олгей вилоятларида Мўғулистон қозоқларининг IV кичик қурултойи бўлиб ўтади.

Жамғарма Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

«Кенг кўламли тадбир доирасида илмий анжуман, кино ва мультфильмлар ҳафталиги, бизнес-форум, миллий ўйинлар, байрам концертлари бўлиб ўтади», - дейилади жамғарма хабарида.

Хабар берганимиздек, Россиядаги ватандошлар билан учрашув ҳам режалаштирилган.

Жумладан, 8-9 июль кунлари Россия Федерацияси Олтой Республикасининг қозоқлар истиқомат қилувчи Қосағаш туманида ҳамда Олтой ўлкаси маркази Барнаул шаҳрида ватандошлар билан учрашув ва маънавият кечаси ташкил этилади.

«Ватандошлар жамғармаси» жамияти томонидан бундай тадбирларнинг ўтказилиши нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш, балки Мўғулистон ва Россия қозоқларининг миллий ўзига хослигини юксалтириш, мамлакатимиз билан маънавий алоқаларни ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилади»,- дейилади жамғарма баёнотида.


Сўнгги хабарлар