Мўғулистон 23 февралдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши вакцинация режалаштирмоқда

ULANBATOR. MONTSAME- Kazinform – Мўғулистон ҳукумати қатъий карантин чоралари бекор қилиниши биланоқ 23 февраль кунидан бошлаб аҳолини COVID-19га қарши вакцинацияни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири С. Энхболд бугун матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Montsame Миллий ахборот агентлигига асосланиб.
None
None

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, фуқароларни вакцина билан эмлашни 23 февралдан бошлаш режаси ишлаб чиқилган.

«Ҳозир биз тўрт турдаги вакциналарни импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Биринчи босқичда Мўғулистон «Pfizer» ва «AstraZeneca» компанияларидан вакциналар олади», - деди С. Энхболд.

У «Pfizer» вакцинаси -70 даража Цельсияда сақланиши кераклигини қўшимча қилиб, талабга жавоб берадиган омбор ва жиҳозлар тўлиқ таъминланганлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар