Люксембург ташқи ва Европа ишлари вазири Қозоғистонга ташриф буюради

ASTANA. Кazinform - Люксембург Буюк Герцоглиги ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн 2023 йил 29 июнь куни расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: news.am

«Ташриф доирасида вазир Ж.Ассельборн мамлакат раҳбарияти, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу, ҚР Парламенти Мажилисининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Айгул Қуспан ва иқтисодий блок вазирликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади», - дея таъкидлади Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, учрашувларда томонлар Қозоғистон-Люксембург ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар