Люксембург - Қозоғистон футбол жамоасининг Европадаги 43-рақиби
ASTANА. Кazinform - Люксембург Қозоғистон терма жамоасининг Европа қитъасидаги 43-рақиби бўлади. Ҳар икки жамоа 26 март куни ўртоқлик ўйини ўтказади.

Люксембург Қозоғистон терма жамоасининг Европа қитъасидаги 43-рақиби бўлади. Бунгача Қозоғистон Европанинг 42 жамоаси билан ўйнаган.
Ҳозирча қозоғистонлик футболчилар катталар ўртасида Болгария, Гибралтар, Исроил, Испания, Италия, Косово, Лихтенштейн, Норвегия, Шимолий Македония, Уэльс ва Швейцариянинг жамоаларига қарши ўйнамаган.
Икки жамоа аввалроқ Миллатлар лигаси С гуруҳи плей-офф босқичининг нимчорак финалида рақибларига мағлуб бўлганди.
Дастлаб Люксембург Грузияга 0:2, кейин эса Қозоғистон Грецияга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Натижада ҳар икки жамоа ҳам Европа чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун курашдан четлаштирилди.
Европада Люксембург олдинги йилларда аутсайдер жамоа ҳисобланарди. Сўнгги йилларда яхши натижаларга эришиб, жаҳон ва Европа чемпионатларининг саралаш босқичида юқори савияда ўйнамоқда.