Lonely Planet Мўғулистонни саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири деб топди

Lonely Planet - саёҳатга оид қўлланмалар бўйича ихтисослашган дунёдаги энг машҳур саёҳат маълумот нашриётларидан бири. Нашриёт ўзининг 50 йиллик юбилейи арафасида Мўғулистонни 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлардан бири деб эътироф этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги МОNTSAMEга таяниб.

Мўғулистон
Фото: montsame.mn

Мўғулистонга саёҳат қилишни режалаштирган сайёҳлар ғайриоддий табиат, миллий мусиқа, бууз каби таомлардан баҳраманд бўлишлари, анъанавий Наадам фестивалига ташриф буюришлари ва от минишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Ўрхун дарёси водийси табиий мажмуаси ҳам кўриш керак бўлган жойлардан бири сифатида тавсия этилган.

Мўғулистон ҳукумати 2023-2025 йилларни “Мўғулистонга ташриф буюриш йиллари” деб эълон қилди, дея маълум қилди Маданият вазирлиги. Мўғулистонни тарғиб қилиш – ҳаво транспортини либераллаштириш, рақамли туризмга ўтиш, халқаро туризм стандартларини жорий этиш борасидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётгани ўз самарасини бермоқда.

Сўнгги хабарлар