Лондонда Янги йил паради бўлиб ўтди

Лондонда Янги йил паради бўлиб ўтди
Фото: Видеодан кадр

1 январь куни Лондон марказида Янги йил паради бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Тадбирда хонандалар, рақс гуруҳлари, акробатлар ва мусиқачилардан иборат 8 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

3,2 километрлик трассада 500 мингдан ортиқ томошабин саф тортди. Парад жонли эфирда намойиш этилди.

Лондонда Янги йил паради 1987 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Фақат 2021 йилда Британия пойтахти кўчаларида COVID-19 пандемияси туфайли бундай намойишлар бўлмаган.

 

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Сўнгги хабарлар