Лондонда коронавирус «омикрон» штаммининг тарқалиш суръати ошди

NUR-SULTAN. Кazinform - Жанубий Корея коронавирус билан касалланган одамларни кузатиш учун юзни таниш тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Кazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Telegram-каналига таяниб.
None
None

Технология январ ойида Пучхонда ишга туширилади. Сунъий интеллект 10 000 та видеокузатув камералари ёзувларини таҳлил қилиб, касалланганлар ва улар билан алоқада бўлган одамларнинг ҳаракатини кузатиб боради.

Индонезияда 14 декабрдан бошлаб 6-11 ёшли болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ёшдаги жами 26 миллионга яқин бола касалхоналар, туман марказлари ёки мактаб эмлаш марказларида коронавирусга қарши эмланиши кутилмоқда.

«Коронавируснинг «омикрон« штамми Лондонда тез тарқалмоқда», деди Лондоннинг Бош санитария врачи Кевин Фентон.

Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ой охиригача мамлакатда «омикрон» штамми ҳукмрон бўлади.

Сўнгги хабарлар