Лондонда қадимги Рим мақбараси топилди
Олимларнинг фикрига кўра, бу Британия Рим мустамлакаси бўлган пайтда Лондиниумнинг бадавлат аҳолиси учун дафн этиш жойи бўлган. Мақбара қайта тиклангач, уни доимий кўргазмага айлантириш режалаштирилган.
Мамлакат пойтахти жанубида олиб борилган қазишмалар Лондон археология музейи (МОМА) ходимлари раҳбарлигида олиб борилди. Археологларнинг таъкидлашича, бу Британияда топилган биринчи Рим мақбараси эмас, лекин мақбара марказидаги мозаик пол ва зинапоя қолдиқлари жуда яхши сақланган.
Тадқиқотчиларни ҳайратда қолдирган ҳолда, биринчи мозаика тагида худди шундай нақшли иккинчиси топилган. Уларнинг сўзларига кўра, қачонлардир мақбарани реконструкция қилиш ёки янгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ҳар қандай ҳолатда, бу қаттиқ структура ёки икки қатлам бўлиши мумкин.
Мақбара қабр вазифасини ўташи керак бўлса-да, у ерда саркофаглар топилмаган. Бироқ, юздан ортиқ тангалар, керамика парчалари, плиткалар ва металлар топилган.
Саутуарк археологлари узоқ вақтдан бери қазиш ишларини олиб боришди. Сўнгги 50 йилдаги энг катта мозаика 2022 йилда топилган.
Музей ходимлари топилган мақбара парчаларининг уч ўлчамли макетини яратдилар ва тез орада унинг айнан қайси йилда қурилганини, шунингдек, аввалги эгасини аниқлашга умид қилмоқда.