09:10, 07 Август 2024 | GMT +6
Лондонда Бэнксининг янги граффитиси пайдо бўлди
LONDON. Kazinform - Стрит-арт рассоми Бэнкси Instagramдаги саҳифасида янги граффити суратини жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Лондоннинг Ричмонд шаҳридаги Кью кўприги яқинидаги девордаги асарда тор чўққида турган тоғ эчкиси, қулаб тушаётган тошлар тасвирланган.
12 соат ичида постга 650 мингдан ортиқ лайк босилди, изоҳларда эса граффити маъноси ҳақида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Айрим фойдаланувчилар қоядаги эчки тасвири ҳозирда “жар ёқасида” бўлган одамзот тимсоли эканлигини айтишган.