Лондон қайта тиклаш учун Украинага 60 миллиард доллар ажратишга ваъда бермоқда

None
LONDON. Kazinform - Пайшанба куни Лондонда якунланган Украинани тиклаш бўйича халқаро конференция иштирокчилари яқин йилларда Киевга 60 миллиард доллар ажратишга ваъда берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

21-22 июнь кунлари бўлиб ўтган анжуманда 59 давлатдан вазирлар, бизнес вакиллари ва бошқа расмий шахслар иштирок этди. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Украинани тиклаш ва қайта қуриш учун жами эҳтиёжлар миқдори 411 миллиард долларни ташкил этади, шундан бу йил 14 миллиард доллар керак.

«Европа Иттифоқи реабилитация, реконструкция ва модернизация учун 50 миллиард еврогача бўлган янги кўп йиллик молиялаштириш механизмини эълон қилди. Америка Қўшма Штатлар Украинага қўшимча 1,3 миллиард доллар, жумладан, Украинанинг муҳим инфратузилмасини янгилаш учун 675 миллион доллар ажратилишини эълон қилди», - дейилади конференция ташкилотчиларининг қўшма баёнотида.

Ҳужжатда айтилишича, Буюк Британия 2027 йилгача Жаҳон банкининг қўшимча кредитларини қўллаб-қувватлаш учун яна 3 миллиард доллар кафолатлар, шунингдек, фавқулодда ёрдам учун 240 миллион фунт стерлинг миқдорида кафолатлар эълон қилган. Швейцария 2027 йилгача қўшимча 1,5 миллиард швейцария франки ажратилишини эълон қилди.

Муаллиф: Тимур Дюсекеев


Сўнгги хабарлар